Академик лицей
Академик лицей

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ

 

 

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ  ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

 

 Тошкент молия институти академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 июлдаги “Умумтаълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-427-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 августдаги “Олий таълим муассасалари тасаруфидаги лицей ва лицей-интернатлар негизида академик лицейлар ташкил этиш тўғрисида”ги 188-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 19 сентябрдаги 216-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

 

 Академик лицейга 2010 йили янгидан қурилиб, замон талабига мос қилиб жиҳозланган бино фойдаланишга топширилди. Бинони сиғими 450 ўқувчига мўлжалланган, лицей ҳудудида 3 қаватли ўқув биноси, 1 қаватли спорт зал биноси мавжуд.

 

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

- Умумий ходимлар сони - 59 нафар.  Чундан:  Бошқарув ходимлари - 8 нафар,  ўқитувчилар - 21 нафар,  хизмат кўрсатиш ва техник ходимлар - 30 нафар. 

 

- Таълим йўналишлари - 3 ( Аниқ  фанлар (иқтисод),  Хорижий филология(инглиз тили),  ижтимоий-гуманетар фанлар). 

 

- Таълим олаётган ўқувчилар сони - 346,  шундан Аниқ фанлар (иқтисод) - 198, Хорижий филология(инглиз тили) - 100, ижтимоий-гуманетар фанлар - 48. 

 

- Жами битирувчилар сони - 166, шундан Аниқ фанлар (иқтисод) - 94, Хорижий филология(инглиз тили) - 48, ижтимоий-гуманетар фанлар - 24. 

 

 

АКАДЕМИК  ЛИЦЕЙНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ

 

 Академик лицей ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини,  янги педагогик ва ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиб дарслар олиб борилади. 2018-2019  ўқув йилида фанлар кесимида ўқув услубий мажмуалар тайёрланган ва шу ўқув услубий мажмуалардан ўқув машғулотларида фойдаланилади. Лицейда  доимий равишда ўқув услубий семинарлар ташкил этилади, унда фан ўқитувчилари педогогик жамоадаги ёш ўқитувчларга методик тавсиялар берадилар. Лицейда режа асосида фан ойликлари, очиқ дарслар ўтказиб борилади.

 

 Академик лицей битирувчиларининг кириш кўрсаткичини ошириш мақсадида тизимли асосда  олий таълим муассасалари томонидан ташкил этилган “Таълим ва мутахассислик”, “Очиқ эшиклар куни”,  “Касблар фестивали” ва бошқа шу каби тадбирларда ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.

 

 Битирувчи ўқувчилар билимини мунтазам текшириб бориш мақсадида Давлат тест маркази  билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

 

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР

 

Success helper
Success warning