ТМИ академик лицейида ўқувчилар учун тайёрлов курслари ташкил этилди

ТМИ академик лицейида ўқувчилар учун тайёрлов курслари ташкил этилди

   Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

   Жумладан, Тошкент молия институти академик лицей ўқитувчиларининг барчаси 2021 йил 8 январь куни институтнинг тегишли кафедраларига бириктирилиб, тажриба алмашинуви йўлга қўйилди. Институтнинг малакали профессор ўқитувчилари томонидан академик лицей педагоглари учун мастер класслар, очиқ дарслар ташкил этилмоқда.

   Жорий йил 11 январдан бошлаб академик лицейнинг барча ўқувчилари анъанавий ўқишни бошладилар. Ўқувчиларнинг таклиф-мулоҳазалари асосида уларга ОТМга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун фанлардан тўгараклар ташкил этилди.

   Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида мусиқа ва шахмат тўгараклари иш бошлади. Мусиқа тўгараги учун 4 хил мусиқа асбоблари харид қилиниб, махсус синфхоналарда машғулот ўташ учун мутахассислар жалб этилди.

   Қолаверса, академик лицейда 2 та хонада 32 та компьютердан иборат синфхоналар ташкил қилиниб, оптик толали тезкор Интернет тармоғига уланди. Академик лицейнинг расмий веб-сайти яратилди.

09:12 / 2021-01-22
Success helper
Success warning